Соябонли бекатни кўрганмисиз?

12:54 17 Январь 2022 Жамият
741 0

Фото: Халқ сўзи

Бу сурат Оролбўйининг Бўзатов туманидан олинган. Унда ёмғир ёғаётган бир пайтда она ва қиз соябон остида транспорт кутмоқда. Гап шундаки, ушбу соябон одатдагидан анча фарқ қилади.

Жамоат транспортини кутаётган йўловчиларни қуёш нури ва ёғингарчиликлардан ҳимоялайдиган ушбу соябон йўл бўйида бекат вазифасини бажаради. Кўриниши бетакрор, йўловчилар учун ўриндиқлар қўйилган.

Айтиш керакки, Оролбўйининг бошқа туманларида ҳам ана шундай ноанъанавий услубда қурилган бекатларни кўплаб учратиш мумкин. Хусусан, Қонликўл туманида қора уй, яъни ўтов шаклида қурилган ва қорақалпоқ миллий нақшлари билан безатилган бекатларга дуч келасиз.

Ғ.Отажонов, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер