“Современник” Москва театри Ўзбекистонда
Пойтахтимизда “Катта гастроллар. Рус театрлари хорижда” дастури доирасида Илм-фан, маданият ва спорт Хайрия жамғармаси кўмагида ташкиллаштирилган “Современник” Москва театрининг гастроллари бошланди. Ушбу гастрол сафари Россия ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстона муносабатлари ҳамда маданий алоқаларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Гастроль доирасида ОАВ вакиллари учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш Дирекцияси билан биргаликда матбуот анжумани ўтказилди. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ва Ўзбекистон давлат ёшлар театрида “Уч опа-сингил” ва “Неформат” спектакллари намойиш этилади. Маълумотларга кўра, “Современник” театри 1970 йилда Ўзбекистонга гастроль сафари билан келган, труппа Тошкент, Бухоро, Самарқанд шаҳарларида спектакллар намойиш этган.

Ҳозирда театр замонавийликка содиқ қолган ҳолда, классикада ҳам уни изламоқда, яъни классик асар бугунги куннинг долзарб масаласини очиб берадиган бўлиши лозим. Дастур доирасида 21 ноябрь соат 17:00да Ўзбекистон давлат академик рус драма театрида Сергей Гармашнинг ижодий кечаси ўтказилиши режалаштирилган.
Гастрол сафари юртимизда 24 ноябрьгача давом этади.
Юлдуз ЎРМОНОВА,
“Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг