Совотда янги боғча иш бошлади
Фото: Толибжон Эргашев / Халқ сўзи
Жизззах вилоятидаги энг кенжа туман – Янгиободнинг тоғли Совот қишлоғида 120 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.
– Қишлоғимиз ва унга ёндош ҳудудлар тоғ ва адирлардан иборат бўлиб, аҳоли асосан чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланади, - дейди мазкур нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари Шерзод Жўрақулов. – Боғчамизда малакали тарбиячилар билан бирга аёллар ва ёшлар “темир дафтар”ларига киритилган хотин-қизлар учун ҳам иш ўринларини ташкил этдик.
Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг