Сўровнома: "Оила ўзбекистонликлар учун ноёб ва алмаштириб бўлмайдиган қадриятдир"

11:30 15 Май 2022 Жамият
1019 0

15 май — Халқаро оила куни арафасида «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистонликлар оила тўғрисида: тасаввурлар ва устуворликлар» мавзусида телефон сўровини ўтказди. 

Ўзбекистонликларнинг замонавий оила, унинг ижтимоий институт сифатидаги роли ҳақидаги фикрини аниқлаш ушбу сўровноманинг мақсади бўлди.

Ўтказилган жамоатчилик фикри сўрови натижалари оила ўзбекистонликлар учун ноёб ва алмаштириб бўлмайдиган қадрият ҳисобланиши, фуқаролар ўз ҳаётларини оила, меҳр-муҳаббат, болалар, никоҳ ва оилавий муносабатларсиз тасаввур қила олмасликлари ҳақидаги ишончни тасдиқлайди. 

Жамоатчилик фикрига кўра, оила Ўзбекистон фуқароларининг асосий ҳаётий қадрияти, жамиятнинг ахлоқий пойдевори, маънавият ўчоғи, миллий анъана ва урф-одатларнинг муҳофизи ва муносиб авлодни тарбиялаш ва ижтимоий тажрибани ўтказишни таъминлайдиган энг муҳим ижтимоий институт бўлиб қолмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер