Сўнгги 9 ойда Бизнес-омбудсманга тадбиркорлардан 7 629 та мурожаат келиб тушган

16:52 21 Октябр 2022 Жамият
709 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес-омбудсман девони сектор мудири Гулжамол Шукурова маълум қилди.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Бизнес-омбудсманга жами 7 629 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 3 356 та (44 фоиз) тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди, қолган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Мурожаатларнинг энг кўпи — 17 фоизи солиққа оид.

Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор ва масъул шахсларнинг 74 нафарига интизомий жазо (Тақдимнома натижаси) чоралари қўлланилган.

Давлат органларининг 1 305 нафар мансабдор ва масъул шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди ва 1,5 млрд сўм жарима қўлланилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер