Сўнгги 4 йилда Ўзбекистонга олиб келинган электромобиллар ҳақида маълумот берилди

15:21 21 Май 2021 Иқтисодиёт
1658 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга хориждан 156 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 138 тага кўп.

2021 йилнинг апрель ойида 65 та электромобиль импорт қилинган.

2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?
Хитой – 119 та
Туркия – 24 та
Корея – 4 та
АҚШ – 4 та
Германия – 3 та
Литва – 1 та
Испания – 1 та

2021 йилнинг январь-апрель ойларида электромобиль импорт қилган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 150 та
Самарқанд вилояти – 2 та
Андижон вилояти – 2 та
Тошкент вилояти – 1 та
Сирдарё вилояти – 1 та

Сўнгги йилларда импорт қилинган электромобиллар сони:
2018 йилда – 13 та
2019 йилда – 39 та
2020 йилда – 131 та

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 3,4 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер