Сўнгги 24 соат ичида коронавирусдан рекорд даражада ўлим қайд этилди
Фото: Getty Images
Сўнгги бир кун ичида дунё бўйича коронавирус инфекцияси асоратларидан 11,6 мингдан ортиқ бемор ҳаётдан кўз юмган. Бу пандемия бошланганидан бери рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Ушбу маълумот АҚШнинг Жонс Хопкинс университети томонидан тақдим этилди. Шу тариқа пандемия бошланганидан бери сайёрамизда ушбу юқумли инфекция қурбонларининг умумий сони 1 294 082 кишига етди.
Шу билан бирга сўнгги 24 соат ичида яна 666 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланган. Бу ҳам пандемия бошлангандан бери рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Айни пайтга келиб дунё бўйича коронавирусни юқтирганлар сони 52,5 миллион нафардан ошди. Шундан 34 миллиондан ортиғи касалликдан фориғ бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг