Сўнгги 11 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилган?
Фото: Архив сурат
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 1,1 млн. тоннадан ошди.
Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,3 % га ошган.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
— Автомобиль бензини – 1,1 млн. тонна;
— Кўмир – 4,8 млн. тонна;
— Нефть – 721,2 минг тонна;
— Газ конденсати – 1,2 млн. тонна;
— Енгил автомобиллар – 275 677 дона;
— Автобус – 1 125 дона;
— Юк автомобиллари – 3 686 дона;
— Автомобиль двигателлари – 208,8 минг дона.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг