Солиқ тўловчиларнинг ҚҚС узилиши коэффициенти 2 баробарга камайди
Фото: Давлат солиқ қўмитаси
Йил бошида солиқ узилиш кўрсаткичи республика бўйича 0,37ни ташкил этган эди. Жорий йилнинг 11 ойи давомида 51 365 та ташкилотда солиқ узилишининг бартараф этилиши натижасида коэффициент 0,19 га тушди.
Бугунги кунда ҚҚС узилиш коэффициенти:
60 196 та (39 %) корхонада 0,40 гача;
12 638 та (8 %) корхонада 0,41 дан 0,60 гача;
79 699 та (53 %) корхонада 0,61 дан 1,00 гача.
Эслатиб ўтамиз, ҚҚС узилиш коэффициенти солиқ органлари томонидан солиқ тўловчилар контрагентларини танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши учун жорий қилинган.
Солиқ узилиш коэффициенти солиқ тўловчиларнинг ҳисобварақ-фактураларида маълумот тариқасида акс этади ва ҚҚС гувоҳномаси вақтинча тўхтатилишига ва ҳисобга олинган солиқ суммасига тузатиш киритилишига олиб келмайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг