Солиқ кешбекдан август ойида 79,8 миллион марта фойдаланилди
Солиқ иловасидан ўтган ойда деярли 80 миллионга яқин чеклар ўтказилди. Бу ҳақда «Фискал таҳлиллар» портали маълум қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Солиқ мобил иловасида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 8 миллионга яқинлашган. Ушбу фойдаланувчилар август ойида мобил илова хизматларидан қарийб 79,8 миллион марта фойдаланилган.
Солиқ иловасида янги хизматлар ҳам пайдо бўлган бўлиб, бу илованинг машҳурлигини оширган. Хусусан, «Электрон калитга тўлов», «Фискал модулга тўлов» ва «ЙТТ солиқларини тўлаш» каби хизматлар ишлай бошлади.
Энг оммабоп хизматлар сифатида эса «Харидлар учун кешбек» қайд этилган. Шунингдек, «Ижара шартномаларини рўйхатга олиш», «Ўзини ўзи банд қилиш», «Солиқларни тўлаш», «Солиқ ҳамкор» каби хизматлар ҳам оммабоп сервис тури сифатида кенг тарқалган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг