Сокин тоғ қишлоқларидан фоторепортаж
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қамаши туманининг Тегирмонқул, Оқдаҳана, Қоракўз, Чангак қишлоқлари туман марказидан 30-40 километр узоқликда, Ҳисор тоғ тизмалари этагида жойлашган.

Пасту баланд тоғ чўққилари, қир-адирлар узра ястанган мазкур ҳудудларда зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари, бандлик, сервис ва шу каби соҳалар билан боғлиқ муаммолар бисёр, албатта. Аммо тоғ қишлоқларига хос кенглик, сокинлик кишини ўзига мафтун этаверади.

Биз ушбу тоғ қишлоқларининг табиати, кундалик юмушлари билан банд одамларнинг турмуш-тарзидан лавҳаларни фотокамерамизга муҳрлашга ҳаракат қилдик.








Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг