“Сохта оператор” қўлга олинди
Фото: Иллюстратив фото
Тошкент шаҳар, Сергели туманида яшовчи 44 ёшли М.В. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 2.020.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилояти, Янгийўл туманида яшовчи 18 ёшли К.Р. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, К.Р., жабрланувчи М.В.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини “Click“ оператори сифатида таништириб, ”СМС” хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритиб, 2.020.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олган ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, К.Р.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б”қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг