Сўхлик тадбиркорлар ташаббуси

18:10 01 Апрель 2022 Жамият
658 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди саналган Сўх туманида аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш чора-тадбирлари изчил амалга оширилмоқда. Бу борада сўхлик тадбиркорлар ташаббус кўрсатаётгани қувонарлидир.

Ана шундай тадбиркорлардан бири — Аслиддин Азизов ташаббуси билан давлат-хусусий шериклик асосида «Тул» маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бино қуриб битказилди. Ташаббус доирасида 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиб, бинода савдо дўконлари ҳамда ўқув маркази фаолият кўрсатиши учун ҳам шароит яратилди.

Шундай қилиб айни пайтда туманда мавжуд 27 та МФЙнинг барчаси замонавий шароитларга эга бўлди.

— 2022 йилнинг ўзида ҳудудимизда давлат-хусусий шериклик асосида ўнга яқин ижтимоий соҳа объектларини қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган, — дейди Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Жўраев. — Бу ишларнинг ташаббускори айнан фидойи тадбиркорларимиз бўлаётгани эътиборга лойиқ.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер