Соҳибқирон улғайган диёрда унинг 690 йиллиги кенг нишонланди
Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой мажмуасида буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонлади.

Тадбир эрта тонгдан иштирокчиларнинг “Кўкгумбаз“ обидасида жойлашган Соҳибқирон Амир Темурнинг устози Шайх Шамсиддин Кулол ва Сайидлар мақбарасини зиёрат қилиши билан бошланди. Шу ерда жонлиқ сўйилиб, ўтган аждодларимиз руҳига Қуръон тиловат қилинди.
Буюк Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди.

Оқсарой мажмуаси бўйлаб вилоятдаги шаҳар, туман ҳокимликлари, масъул ташкилотлар, таълим муассасалари томонидан ташкил қилинган, буюк бобоколонимизнинг ҳарбу зарбдаги ютуқлари, бунёдкорлик ишлари, давлатчилик тарихи, Амир Темур ва темурийлар даври маданияти, маънавий-маърифий ҳаётини акс эттирувчи кўргазмалар барчада катта таассурот қолдирди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг