Соҳанинг фидойи аёллари эътироф этилди
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгашида “Аёлга эҳтиром” мавзуида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда сўзга чиққанлар юртимизда хотин-қизларга яратиб берилаётган шароит ва имкониятлар, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди.
Касаба уюшмалари тизимида фаолият юритаётган аёллар ҳам меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш орқали мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссалари эътироф этилди.
Қайд этилишича, шу йил 1 январь ҳолатига вилоятдаги жами бошланғич касаба уюшма ташкилотларида 544 минг 39 нафар аъзо бўлиб, шундан 256 минг 510 нафари аёллардан иборат. Ишловчи хотин-қизларнинг саломатликларини тиклаш мақсадида ўтган йили санаторийларга ижтимоий суғурта бюджети ҳисобидан 2 минг 73 дона йўлланма, касаба уюшмаси бадали ҳисобидан 248 дона йўлланма ажратилган.
Байрам тадбирида давомида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотларда фаолият юритаётган хотин-қизларга табрикнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари эса қатнашчиларга байрамона кайфият улашди.
Иқбол ПАРДАЕВА.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг