Соғлом мия учун жуда фойдали бўлган учта мўъжизавий маҳсулот маълум қилинди
Иллюстратив фото
Мия фаолиятини яхшилайдиган ва когнитив пасайиш хавфини олдини оладиган 3 та энг яхши маҳсулот тузилди.
"Express"нинг ёзишича, ушбу рўйхат Буюк Британиянинг етакчи диетологи Мэрилин Глэнвилл томонидан тақдим этилган.
Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатганки, парҳез деманс ривожланишига сезиларли таъсир қилади. Альцгеймер касаллиги билан оғриган одамларда соғлом мия учун зарур бўлган нейротрансмиттер ацетилхолин етишмаслиги аниқланган. Ушбу протеин эса тухум сариғида мавжуд экан. Шунинг учун турли мия касалликларининг ривожланишига тўсқинлик қиладиган тухумни диетага мунтазам равишда киритиш муҳим.
Соя ва ёнғоқлар ҳам мия учун энг муҳим ва фойдали озиқ-овқат ҳисобланади. Улар миянинг яхши ишлашига ёрдам беради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг