«Сўғдиёна» жамоаси Иван Бошковични истеъфога чиқарди
«Сўғдиёна» жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Жамоа бош мураббийи Иван Бошкович қониқарсиз натижалар сабабли истеъфога чиқарилди.
Унинг ўрнига эса жамоага Улуғбек Бақоев бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Жамоамизга яхши таниш бўлган, тажрибали мутахассис Улуғбек Бақоев билан келишувга эришилди. У илгари ҳам жамоамиз натижаларига муносиб ҳисса қўшган ва ўзининг профессионал ёндашуви билан ажралиб туради.
Улуғбек Бақоевга жамоамиздаги фаолиятида улкан муваффақиятлар ва омад тилаймиз», — дейилади клуб баёнотида.
Маълумот учун, Улуғбек Бақоев 2019–2021 йилларда ҳам «Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган. Унинг бошқаруви даврида Жиззах клуби Ўзбекистон Суперлигасида вице-чемпион бўлган ва ОФК кубоги мусобақасининг ярим финал босқичига қадар етиб боришни уддалаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг