Содиқ Сафоев: Агар биз чораларни ўз вақтида кўрмасак, иккинчи жаҳон урушидан ҳам кўпроқ зарар кўришимиз мумкин
Бугун ХПКнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда карантин даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг халққа мурожаатида белгиланган энг муҳим вазифалар муҳокама этилди.
Ва “Карантин даврида Олий Мажлис Сенати фаолияти қандай ташкил қилинган?“, “Пандемия ва карантиннинг учта олтин қоидаси нима?“ каби саволларга жавоб берилди.
Унда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди:
— Дарҳақиқат, бугун муаммо ҳақида қанча гапирсак ҳам кўп бўлмайди. Вазият жиддий. Нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда вазият жуда оғир.
...Коронавирус билан кураш бу ҳазилакам гап эмас. Курашимиз жиддий бўлиши керак.
Ҳукумат барча вазифаларни қилмоқда. Шундай бир оғир вазиятда Давлатимиз раҳбари ўктамлик ва жасорат билан қарорлар қабул қилмоқда.
...Агар биз чораларни ўз вақтида кўрмасак, иккинчи жаҳон урушидан ҳам кўпроқ зарар кўришимиз мумкин.
...Ўзбекистон ҳукумати коронавирус учун ажратган маблағ айрим бой давлатларнинг коронавирусга қарши курашга йўналтирган пулидан икки, уч баробар кўп бўлса кўпки, асло кам эмас.
Ҳукумат коронавирусга қарши барча чораларни кўзда тутган ва максимал даражада ҳаракат қилмоқда.
...6500 нафар маҳаллий кенгаш депутатлари, сенаторларга қараб шу нарсани айтмоқчи бўляпманки, бугун сиз бефарқ бўлманглар. Мажлис ўтказманг. Балки бугунги кунда сизни сайлаган сайловчиларингиз аҳволидан хабардор бўлинг.
...Карантин даврида уйда ўтириш, бу навбатдаги таътил эмас. Балки, уйдан туриб ишлаш имкониятидир.
...Марказий Осиёдаги вазият шундайки, қўшнилар тинч бўлмаса бу Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Чунки, давлатлар ўртасида қўшнилик ва қариндошчилик муносабатлари бор.
...Халқаро ҳамжамият Ўзбекистонга коронавирус учун курашда ёрдам бермоқда.
...Бўш вақт — бу шахсий ривожланиш учун жуда муносиб бир имкониятдир.
...Ҳар қандай инқироз бу кейинги ривожланиш учун бир имкон.
...Айни вақтда ҳар бир сенатор, депутат ва маҳаллий кенгашлар, бугун нима қиламан ва эртага нима қилиш керак деб ўйлаши даркор.
Сенаторлар ва депутаталар, сизни сайлаган инсонлар олдида масъулиятингиз улкан эканлигини ҳис қилишингиз лозим.
...Тадбиркорлар ва ишбилармонларга мурожаат қилмоқчиманки, хар қандай инқироз бу янги ривожнинг замиридир. Келажакда қайта тикланиш учун янги ғояларни ўйлашингиз керак. Чунки, эртага жаҳон бозорида вазият ўзгаради, янги талаблар бўлади.
Ҳукуматимиз томонидан солиқ ва кредит қарзлари борасида ёрдам берилмоқда. Бу имкониятлардан унумли фойдаланиш керак.
Ишонаманки, бугунги инқироз, эртага ривожланишингиз учун замир бўлади.
... Фуқароларимизга шуни айтмоқчиманки, бугун биз дадил бўлишимиз керак. Билишимиз керакки, юртимиз бу синовлардан, албатта, ўтади.
Бунинг учун биз, интизомга риоя қилиб, андишани четга сурган ҳолда оила аъзоларимиз ва маҳалламиз учун талабчанликни илгари суришимиз керак. Биз бу инқироздан албатта ўтамиз.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг