«SOCAR» компанияси билан соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бўйича тажриба алмашилди
Жорий йил 31 июль-5 август кунлари Озарбайжоннинг «SOCAR» давлат нефть компаниясининг соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналишида фаолият олиб бораётган навбатдаги бир гуруҳ ходимлари «Ўзбекнефтгаз» АЖга ташриф буюрди.
Ушбу ташриф «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «SOCAR» компаниялари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича имзоланган «Йўл харитаси»га асосан амалга оширилди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти ҳамда «SOCAR» компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқотда Компаниялар ўртасида соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигининг ташкилий тузилмаси, хавфсизлик маданиятини ривожлантириш, хавф ва рисклар билан ишлаш, ИСО 45001, 14001 стандартларини жорий этиш, корпоратив хавфсизлик мактабини ташкил этиш, ўқитиш, корхоналарда аудит (мониторинг) ўтказиш ҳамда тажриба алмашиш бўйича фикр алмашилди.
Учрашувда компаниялар ўртасида имзоланган «Йўл харитаси» икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Шунингдек, Озарбайжон компанияси ходимлари Шўртан газ-кимё мажмуаси, «Uzbekistan GTL» МЧЖ ва «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда ҳам бўлишди.
Учрашувларда мутахассислар корхоналарда ёнғин хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, ишлаб чиқариш цикли, газдан қутқарув ишларини ташкил этиш, тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишишди, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Таъкидлаш жоизки, ҳамкорлик доирасида жорий йил бошидан буён «SOCAR» компанияси ходимларидан иборат 2-гуруҳ «Ўзбекнефтгаз» АЖ корхоналарига ташриф буюрди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг