Собиқ рэпер Балендра Шаҳ Непал Бош вазири бўлди
Катмандунинг собиқ мэри ва собиқ рэпер Балендра Шаҳ Непалнинг янги Бош вазири бўлди, деб хабар бермоқда Reuters.
Шаҳ 35 ёшда. Сўнгги ўн йилликлар давомида биринчи марта энг ёш мулозим ва мадхеси халқи вакили ҳукумат раҳбарига айланди.
Янги Бош вазирни қасамёдга келтириш маросими президент саройида дипломатлар ва юқори мартабали мулозимлар иштирокида бўлиб ўтди. Балендра Шаҳ янги Вазирлар Маҳкамасини шакллантирди, ҳукумат таркибидан 14 киши жой олди.
Шаҳнинг партияси ғалаба қозонган сайловлар мамлакатда ўтган йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган ва 76 кишининг ҳаётига зомин бўлган оммавий норозилик намойишларидан кейинги биринчи сайловлар бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг