Словения Республикаси билан иқтисодий ҳамкорлик амалга оширилади
Фото: Архив сурат
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–213-сон, 05.07.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Словения Республикаси Ҳукуматлари ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2023 йил 8 февраль куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг