“Сlick” иловаси орқали содир этилган кибержиноят фош этилди
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи 38 ёшли Г.О. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 250.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи 26 ёшли Н.Г., Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида яшовчи 18 ёшли Т.Х. ҳамда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 26 ёшли И.М.лар содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, Н.Г. жабрланувчи Г.О.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини “Click” оператори сифатида таништириб, “SMS” хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритиб, жами 250.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олган ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.Г.,Т.Х. ва И.М.ларнинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг