Сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари рўйхатга олинди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.
Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зебунисо Алимардонова бошқарган йиғилишда жорий йилнинг 27 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига кўрилаётган тайёргарлик ишлари хусусида маълумот берилди.
Мажлисда сиёсий партиялардан илк бор «E-saylov» ахборот тизими орқали тавсия этилган ваколатли вакилларга тегишли ҳужжатлар кўриб чиқилиб, ваколатли вакилларни рўйхатга олиш ҳамда уларга белгиланган шаклдаги мандатни бериш ҳақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, йиғилишда матбуот маркази таркиби тасдиқланиб, уларнинг вазифалари белгиланди. Хусусан, матбуот маркази сайлов жараёнини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ишларини амалга оширади. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ брифинглар, матбуот анжуманларини уюштиради. Журналистлар ва жамоатчиликка сайловга оид масалалар бўйича тезкор ахборот бериб бориш, маълумотларни етказиш ишларини ташкил этиш ҳам матбуот маркази зиммасига юклатилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг