Сирдарёлик ўқувчилар Конституциямизни суратларда акс эттирди
Фото: Халқ сўзи
Оилада ёлғиз ўғил бўлган сирдарёлик йигит болалигида ота-онасига берган ваъдасини бажарди. Уларни Умра зиёратига жўнатди.
Ҳа, бизнинг болаларимиз ота-она олдидаги бурчини ҳали вояга етмасданоқ англайди, уларни эъзозлаш, иззат-ҳурматини жойига қўйишни зиммасидаги муқаддас вазифа деб билади. Ва бу қадрият Конституциямизда ҳам қонуний ифодасини топган ва вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбур экани қайд этилган (44-модда).
Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг ўқувчилари Конституциямиз моҳияти ва ижтимоий ҳаётимиздаги аҳамиятини ана шундай ижодий ёндашув ва топилмалар асосида моҳирона акс эттирдилар.
Мактаб-интернат директори, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси,«Шуҳрат» медали соҳиби Баҳодир Бобоназаровнинг маълум қилишича, ўқувчилар Конституция мавзусида юзга яқин суратлар чизишган. Ижодий ишларнинг энг саралари «Адолат» СДП томонидан ўтказилаётган «Конституция – ранглар жилосида» танловининг республика босқичига тақдим қилинди.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг