Сирдарёдаги 284 та сайлов участкасида овоз бериш жараёни давом этмоқда
Бугун Сирдарё вилоятида ташкил қилинган 284 та сайлов участкаcида 493 минг 978 нафар сайловчи овоз беришда иштирок этиши кутилмоқда. Уларнинг 14 минг нафардан ортиғини овоз беришда илк бор қатнашадиган ёшлар ташкил қилади.
Гулистон давлат унтверситети талабалар Мухлиса Йўлдошева ва Маржона Эшимова ана шундай ёшлардан. Улар ўзлари рўйхатга олинган Гулистон шаҳридаги 15-сайлов участкасида биринчилардан бўлиб овоз берди.
- Сайловда ўз орзу-истакларим, Ватанимиз тинчлиги, халқимизнинг бахтли ҳаёти, юртимиз равнақи учун овоз бердим, - дейди ГулДУ талабаси Маржона Эшимова. - Ўзим олий ўқув юртини битиргач, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаси технологи бўлиб ишлайман. Мамлакатимиз аграр тармоғида саноатни янада ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшишга астойдил ҳаракат қиламан.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, "Халқ сўзи".
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг