Сирдарёда Япония билан ҳамкорлик кўлами кенгаяди

10:22 10 Апрель 2026 Жамият
214 0

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Япониянинг қатор компания ва ташкилотлари вакилларидан иборат делегация билан учрашди. Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, айниқса таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш суҳбатнинг асосий масалалари бўлди.

Музокаралар давомида япон томонининг илғор тажрибасини маҳаллий таълим тизимига жорий этиш, амалиётга йўналтирилган ўқув жараёнларини кучайтириш ва малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича фикр алмашилди.

Якунда томонлар ҳамкорликни аниқ лойиҳалар асосида йўлга қўйиш ва уни изчил ривожлантиришга келишиб олди.

Маълумот учун: Сирдарё туманидаги 42-умумтаълим мактабида 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб япон тили иккинчи хорижий тил сифатида ўқитиляпти. Ҳозирда мамлакатимизнинг бир неча вилоятлари қатори Сирдарё вилоятида ҳам Япониянинг «SPRIX Inc.» компанияси билан мактаб таълими соҳасида математика ва дастурлаш пилот лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер