Сирдарёда «қуёшли хонадонлар» кўпаймоқда

14:15 06 Март 2023 Жамият
572 0

Фото: Халқ сўзи

Президентимизнинг шу йил 16 февралдаги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Сирдарё вилоятида аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд қатлам вакиллари хонадонларига қуёш панелларини ўрнатиб бериш ишлари давом этмоқда.

— Ҳозиргача 27 та кам таъминланган, эҳтиёжманд аҳоли хонадонларига «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти бошқаруви, унинг туман ва шаҳар бўлинмалари қошида ташкил этилган «Саховат ва кўмак» жамғармасининг 199,2 миллион сўмлик маблағи ҳисобидан қуёш панеллари ва сув иситгичлари ўрнатиб берилди, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бошқаруви раиси ўринбосари Анвар Нарзуллаев.

Таъкидлаш лозимки, бундай ускуналарнинг ўрнатиб берилиши натижасида кам таъминланган, олис ва чекка ҳудудларда истиқомат қилувчиларнинг бир неча муаммолари ўз ечимини топмоқда. Яъни электр энергияси таъминотининг узлуксизлиги таъминлангани ҳолда унга сарфланадиган харажатлар қисқариб, бу оилаларга қўшимча даромад топиш имконияти ҳам берилмоқда.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ,  «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер