Сирдарёда кузги дарахт экиш мавсумига старт берилди

15:30 19 Октябр 2023 Жамият
549 0

Фото: “Халқ сўзи”

Халқаро аҳамиятдаги М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи қисми четидаги майдонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш мавсумига старт берилди. Айни пайтгача 10 минг туп терак экилган ерга қайрағоч, шумтол ва бошқа маҳаллий тупроқ ҳамда иқлим шароитига мос дарахт ниҳоллари ўтқазилди.

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев лойиҳанинг катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, барчани мевали ва манзарали дарахтларни кўпайтиришдек хайрли ишларда фаол иштирок этишга чақирди.

Маълум қилинишича, кузги мавсумда вилоят бўйича 6 миллион туп кўчат экилади. Ҳар бир ҳудуднинг табиий шароитларига мос дарахт ниҳоллари ўтқазилишига қатъий эътибор қаратилади. Шунингдек, кўчат етказиб бериш ва тарқатиш, уларнинг парвариши бўйича аҳоли манфаатдорлигини таъминлаш бўйича ҳам аниқ тадбирлар амалга оширилади.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер