Сирдарёда ер билан боғлиқ бўлган қонунбузарликлар сони маълум қилинди

16:05 11 Февраль 2022 Жамият
960 0

Фото: Иллюстратив фото

Сирдарё вилоятида ер билан боғлиқ бўлган150 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вилоят Кадастр бошқармаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 5 февраль ҳолатига вилоятда 150 та ҳолатда 1,32 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган ҳамда ушбу қонун бузилиш ҳолатларини содир этган шахсларга нисбатан огоҳлантириш берилган.

Ўзбошимчалик билан ноқонуний эгалланган ер майдонлари таҳлил қилинганда:

3 та ҳолатда 0,16 гектари уй-жой қуриш учун;

136 та ҳолатда 0,72 гектари нотурар жой қуриш учун;

11 та ҳолатда 0,44 гектари дала томорқа ва бошқа мақсадларда эгаллаб олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер