Сирдарёда дарахт кесган фуқаро жазоланди

12:56 08 Сентябр 2023 Жамият
430 0

Сирдарё вилояти Экология бошқармаси Ховос тумани бўлими ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида “Ховособод” СИУ ҳудудида яшовчи фуқаро А.Қ. томонидан кўча четида қуриган бир туп толь дарахти ҳеч қандай рухсатномасиз кесиб ташланганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. А. Қ. 1 миллион 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер