Сирдарёда буғ-газ электр станцияси қурилиши бошланди

12:50 03 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт
919 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмат тарқатган хабарга кўра туман ҳудудида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилиши бошланди.

Ушбу нурхона «Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «The International Company for water and power projects» (Саудия Арабистони) (инвестор) ва «Acwa Power Sirdarya» МЧЖ (Лойиҳа компанияси) ўртасидаги мазкур буғ-газ электр станциясини қуриш бўйича тузилган инвестиция битими асосида барпо этилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер