Сирдарёда болаларни боғчага қамраб олиш даражаси ошиб бормоқда

17:07 30 Январь 2024 Жамият
421 0

Гулистон туманидаги Тажрибакор маҳалласида 5-давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Лойиҳа қиймати 4 миллиард 220 миллион сўмлик ушбу муассаса 150 ўринга эга. МТТда болажонларнинг сифатли таълим-тарбияси учун зарур барча шароит яратилган, хусусан, ўйин майдончалари, машғулот хоналари, ошхона, мусиқа заллари замонавий жиҳозланган.

— 2023 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра, Сирдарё вилоятида 963 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритган бўлса, 2024 йил бошида уларнинг сони 1 097 тага етди, — дейди Сирдарё вилояти мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Ўроқбоева. — Бунда давлат ва давлат-шериклик асосидаги МТТлар жами 6 тага кўпайгани ҳолда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони нисбатан анча кўп – 128 тага ошди. Шундай қилиб, жорий йил январь ойида вилоятимиз бўйича 3-7 ёшдаги болаларнинг МТТлардаги таълим-тарбия билан қамраб олиниш даражаси 82,9 фоизга етди.

Йил якунига қадар ушбу кўрсаткични 85 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер