Сирдарёда 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ўғирлаган кибержиноятчи қўлга олинди

15:15 28 Март 2026 Жамият
574 0

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яшовчи 200 дан ортиқ фуқаронинг банк карталаридан пул ўғирлаган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Сирдарё вилоятида яшовчи фуқаро йирик кибержиноят содир этгани аниқланди.

Йигит жабрланувчиларнинг телефонларига кириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун Telegram орқали тарқатиладиган зарарли APK-файлларидан фойдаланган. Шундан сўнг, у банк карталарига боғланган маълумотлар ёрдамида пулларни ноқонуний равишда ўзлаштирган.

Қайд этилишича, унинг хатти-ҳаракатларидан 200 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган. Етказилган моддий зарар миқдори 2 миллиард сўмдан ошиб кетган.

Жами 121 та кибержиноят содир этган гумонланувчи қўлга олиниб, қамоққа олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер