Сирдарё вилоятида 25 кунда 154028 тонна дон топширилиб, белгиланган марра эгалланди
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар тарқатди. Ушбу меҳнат зафарига қисқа муддат — 25 иш кунида эришилди.
Белгиланган 153978 тонна ўрнига 154028 тонна дон топширилиб,шартномавий режа 100,3 фоизга бажарилди.
Вилоят бўйича бу йил 1959 та фермер хўжалигида, 85 минг гектар майдонда ғалла етиштирилди. Мирзаобод, Боёвут ва Сайхунобод туманлари деҳқонлари шартномавий режани биринчилардан бўлиб адо этди.
Маълумот учун: мамлакатимизда ғалла харид нархларини ҳосилдорликка қараб белгилаш ва тўлаш тартиби жорий қилинган. Айни шу янгилик ҳамда фермер хўжаликларига давлат томонидан ҳар жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатилаётганлиги Сирдарё вилоятида ҳам катта самара бермоқда.Хусусан, минерал ўғитлар, ёқилғи - мойлаш материаллари ва зарур моддий ёрдам таъминотининг ўз вақтида, кафолатли амалга оширилаётгани ғалладан мўл ҳосил олишда муҳим омил бўлди
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ
(«Халқ сўзи»).
.
.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг