Сирдарё туманида «марварид пиёз» етиштирилмоқда

15:41 06 Февраль 2023 Жамият
550 0

Фото: Халқ сўзи

Сирдарё туманидаги ““Agro eco technology” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига қарашли тажриба даласининг 27 гектарида Чин давлатидан келтирилган лук-порей ёки ўзбекча қилиб айтганда, «марварид пиёз» парваришланмоқда.

Ушбу сабзавотнинг ҳар гектаридан ўртача 25-30 тонна ҳосил олиш мумкин. Барги турли салатлар, пиёзи эса таомлар тайёрлашда қўлланилади. Манбаларда келтирилишича, унинг бир қанча шифобахшлик хусусияти ҳам мавжуд.

Бир неча йилдирки, “Agro eco technology” корхонасининг тажриба даласида юқори ҳосилдор, ташқи ва ички бозор талабларига мос бошқа экин турлари ҳам экиб келинмоқда. Айни мақсадда етиштирилаётган «марварид пиёз» ҳосили февраль ойининг иккинчи ярмида йиғиб олиниб, ички ва ташқи бозорларга етказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун. Лук-порей пиёзи ёки «марварид пиёз» пиёздошлар оиласига мансуб бўлиб, ватани Олд Осиё ҳисобланади. Ҳозирги пайтда сабзавот экини сифатида Европада, Ўрта Ер денгизи атрофидаги давлатларда, Шимолий Америкада ва кўпроқ Ғарбий Европа, асосан Францияда етиштирилмоқда. Бугунги кунда у машҳурлиги жиҳатидан саримсоқпиёз ва бошпиёздан кейинги ўринда туради.

Эътиборлиси, «марварид пиёз» совуққа чидамли. Шу боис уни тўқсонбости экин сифатида ўстириш мумкин.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер