Сирдарё туманида 6 580 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотувга қўйган дўкон аниқланди

12:08 21 Ноябрь 2023 Жамият
127 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “O-D.” МЧЖ раҳбари Ю.Р. савдо дўкони ва омборхонасида умумий баҳоси 101,4 млн сўмлик 23 хил турдаги 6 580 қути хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер