Сирдарё делегацияси Хитойда: истиқболли ва юқори самарали ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда

11:26 30 Март 2026 Жамият
241 0

Айни пайтда Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги делегация Хитойнинг Тяньцзинь (Tianjian) шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Делегация сафарнинг илк кунида Хитой–ШҲТ Яшил саноат ҳамкорлик маркази, рақамли иқтисодиёт ҳамкорлик платформаси, «Phytium Information Technology» компанияси, Халқаро тиббий асбоб-ускуналар савдо платформаси маркази ҳамда қатор йирик ташкилот ва компаниялар фаолияти билан танишди. Рақамли иқтисодиёт ва маълумотлар бошқаруви, юқори технологияли индустриал ҳудудлар, ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик, инновацион ишлаб чиқариш, электрон харид ва тиббиёт инфратузилмаси йўналишлари бўйича амалий мулоқотлар ўтказди.

Шуниндек, «360 Technology Group», «Tianjin Haitai Internet Technology» каби компаниялари вакиллари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.

Айтиш лозимки, мазкур сафар Сирдарё вилоятида янги технологиялар, инвестиция ва замонавий бошқарув ечимларини жалб қилиш бўйича янада катта амалий қадамларга хизмат қилади.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер