Silk Avia ўзининг ўқув марказини яратади
Ўзбекистоннинг биринчи минтақавий авиакомпанияси «Silk Avia» ва ATR концерни Parij-Le-Burje халқаро авиакосмик кўргазма доирасида бир қатор масалалар бўйича келишувга эришди.
Хусусан, компаниялар Ўзбекистонда ўқув марказини ташкил этиш ва ATR самолётларига асосий техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласини ўрганишга киришдилар. Томонлар, шунингдек, Silk Avia паркини яна учта ATR72-600 ва иккита кичикроқ (50 нафар йўловчига мўлжалланган) ATR42-600 самолётлари билан тўлдиришга келишиб олдилар.
Бундан ташқари, Париж авиакўргазмаси доирасида авиакомпания Nordic Aviation Capital (Ирландия) лизинг компанияси билан иккита ATR72-600 самолётини оператив лизингга олиш бўйича шартнома имзолади. Самолётлар Тошкентга Тулузадаги (Франция) ATR заводидан 2023 йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида етиб келиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Silk Avia 25 апрель куни Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам рейсларни йўлга қўйган ва биринчи ойда 12 мингга яқин йўловчини ташиган эди. Ҳозирда авиакомпания учта ATR72-600 самолётидан фойдаланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг