Сифатли тиббий хизмат ҳудуд танламайди

12:59 19 Январь 2021 Жамият
796 0

Республикамизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатишга бўлган эътибор кучайтирилмоқда. Жумладан, Пахтаобод туманининг «Терак таги» қишлоғида жойлашган 5 та МФЙда истиқомат қилувчи 12 минг нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган 52-оилавий поликлиника мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

— Инсон саломатлиги ҳамма нарсадан қиммат, — дейди меҳнат фахрийси Одинахон Усмонохунова. — Шундай экан, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш шаҳарда ҳам, қишлоқда ҳам бир хил бўлиши керак. Намунали тиббий хизмат кўрсатиш ҳудуд танламаслиги лозим. Бу борада бизнинг оилавий поликлиникамизда яратилган шароитлардан хурсандман!

2 млрд. 700 минг сўм маблағ эвазига таъмирланган масканда 56 нафар тажрибали тиббиёт ходимлари фаолият юритмоқда. Қувонарлиси, шифохонага тез тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида транспорт воситаси ҳам ажратилди.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер