Сифати кафолатланмаган 917 миллион сўмлик тиббий буюмлар ва дори воситалари савдосининг олди олинди

14:21 24 Апрель 2025 Жамият
197 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унга кўра, ўтказилган терговга қадар текширув давомида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро У.А. «Қизғалдоқ» МФЙ ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бинода хорижда ишлаб чиқарилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 917 миллион сўмлик 4 минг 500 дона тиббий буюмларни ҳамда 97 қути «Protamine Sulphate Injection» номли дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Тезкор тадбир ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган ушбу дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер