Швецияда инсон гўшти таъми келадиган вегетариан бургер тайёрланди

15:35 29 Июнь 2022 Дунё
817 0

Фото: Depositphotos

Швециянинг "Oumph!» фирмаси инсон гўшти таъмига эга вегетариан бургерни яратгани учун мукофотга сазовор бўлган. Бу ҳақда «The Mirror» нашри хабар бермоқда.

Маҳсулот яратувчилари инсон гўштининг тузилишини тўлиқ такрорлаганликларини даъво қилмоқдалар. Ингредиентлар соя, қўзиқорин, буғдой оқсили, ўсимлик ёғлари ва сир сақланадиган зираворлар аралашмасидан иборат бўлган.

«Жасур ва қўрқмас одамлар инсон гўшти таъми келадиган биринчи бургерни татиб кўриши мумкин. Ушбу ноодатий вегетариан бургерни яратиш орқали компаниямиз ҳар қандай гўштни таъмига эга бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш мумкинлигини исботламоқчи бўлди», дейилади компания хабарида.

Шунингдек, бургерни рекламаси ҳам намойиш этилди. Унда қўли қонга беланган қассоб бургерни ушлаб тургани акс этган. Аниқлик киритилишича, маҳсулотни реализация қилиш жараёнида ҳеч қандай нохуш ҳолат кузатилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер