Швеция дунёда нақдсиз пул тизимига тўлиқ ўтадиган биринчи давлатга айланиши мумкин
Швецияда нақд пулдан фойдаланиш ҳажмлари минимал даражага тушди, дейилади мамлакат Миллий банки ҳисоботида.
Муомаладаги нақд пулларнинг умумий қиймати ЯИМнинг атиги 1 фоизини ташкил этмоқда. Бу дунёдаги энг паст кўрсаткичдир. Таққослаш учун, еврозонада мазкур кўрсаткич бундан ўн баробар юқоридир, деб ёзади Dagens Nyheter манбаси.
Швецияда фақат майда тўловларгина нақд пулда амалга оширилади. Ўшанда ҳам жуда камдан-кам ҳолларда. Бошқа томондан, шведлар, шу жумладан кексалар ҳам оммавий тарзда тўлов иловаларидан жуда кўп фойдаланишади. Шунингдек, кредит карта ёки мобил телефон ёрдамида ҳам тўловлар амалга оширилади.
Пандемия пайтида бевосита(контактсиз) тўлов усуллари, айниқса, оммалашди, дейди экспертлар.
Нақд пулларнинг йўқ бўлиб кетиши билан банк ва дўконларга маблағ учун ўғирликка тушиш тарихда қолади. Аммо аксинча, киберфирибгарликлар, жумладан, карталарни бузиб кириш, банк маълумотларини ўғирлаш сони кўпаймоқда.
Буни қарангки, ҳаттоки Швецияда ҳам нақд пульсиз тўловнинг ашаддий рақиблари бор экан. Масалан, «Нақд тўлов учун исён»(Kontantupproret) ташкилоти аъзолари агар уруш ёки бошқа инқироз ҳолатларида электрон тизимлар ишламай қолса, мамлакатга нима бўлади, деган саволни бериб келишмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг