"Шу йилнинг ўзида умумий овқатланиш секторида меҳнат шароитларини ўрганиш йўлга қўйилади" — Танзила Норбоева
Фото: Олий Мажлис Сенати
«Ўзбекистонда муносиб меҳнатни илгари суриш: инсонга йўналтирилган ёндашув» мавзуидаги халқаро анжуман давом этмоқда.
Конференцияда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси раиси Т. Норбоева қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
«Барчангизнинг хабарингиз бор, 2021 йилнинг сентябрь ойида Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича янги мамлакат дастури қабул қилинди.
Мазкур дастурининг қабул қилиниши Ўзбекистон ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасидаги амалий ҳамкорликни бундан буён ҳам ривожлантиришда янги муҳим босқич бўлибгина қолмай, балки ўзаро ишончли мулоқотни чуқурлаштириш учун мустаҳкам замин яратди.
Европа Иттифоқи, Жаҳон банки, Европа тараққиёт ва тикланиш банки, Осиё тараққиёт банки, БМТнинг барча агентликлари, хорижий мамлакатларнинг элчилари ва халқаро ҳамжамиятнинг бошқа вакилларидан иборат халқаро ҳамкорларимизга бизларни қўллаб-қувватлаганлари ва биз билан яқин ҳамкорлик қилганликлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман.
...Албатта, биз бу билан тўхтаб қолмаймиз, эришилган ютуқлардан маҳлиё бўлиб қолмасдан бундан кейин ҳам бошқа долзарб бўлган тармоқлар бўйича ишлар давом эттирилади.
Масалан, шу йилнинг ўзида умумий овқатланиш секторида меҳнат шароитларини ўрганишни йўлга қўйиш режалаштирилган».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг