Шу йилнинг ўтган олти ойи давомида “Тез ёрдам”га қанча ёлғон чақириқ келиб тушди?
Тез тиббий ёрдам хизмати сифати, энг аввало, «103» бригадаларининг чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бориши билан белгиланади.
Аммо баъзан фуқаролардан “Тез ёрдам” автомашиналари бемор олдига кечикиб боргани ҳақидаги эътирозларни эшитамиз. Бунга эса кўпинча ёлғон чақириқлар сабаб бўлади.— 2023-йилнинг ўтган 6 ойи давомида «103» хизматига жами 1752 та ёлғон чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Мазкур кўрсаткични 2022-йилнинг айни шу даври билан таққосласак, қарийб 975 тага камайганини кўриш мумкин. Бироқ гап инсон саломатлиги ҳақида кетар экан бундай мурожаатларнинг биттаси ҳам кўп.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2023-йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 325 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Фарғона вилояти қайд этилди — 284 та. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 248 та ана шундай мурожаат келиб тушган.
Энг кам ёлғон чақириқ эса Самарқанд вилоятида рўйхатга олинди — 17 та!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг