Шу азиз Ватан фарзандиман

10:24 23 Октябр 2019 Жамият
3844 0

Андижон вилоятида “Баш ташаббус билан келажак сари” шиори остида “Тил — миллат кўзгуси” ҳамда “Мен — шу азиз Ватан фарзандиман” номли болалар фестивали бўлиб ўтди.

Тадбирда умумий ўрта таълим мактабиларининг “Баркамол авлод” болалар маркази танловлари, турли спорт мусобақалари ҳамда фан олимпиадаларида муносиб иштирок этган ўқувчилари ҳамда ўқитувчилар, ота-оналар қатнашишди. Таъкидлаш керакки, фестивалда беш мингдан зиёд ёшлар ва устозлар ўз ижод намуналари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда турли инновацион моделларини намойиш этишди.

Айниқса, ўғил-қизларнинг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 30 йиллигига бағишланган чиқишлари ёрқин таассуротларга бой бўлди.

Фестивалда иштирок этган мактабларга китоблар тўплами ҳамда спорт анжомлари совға қилинди.

“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер