Штат қисқарганда ишда қолишда кимларга устунлик берилади?

14:33 19 Июль 2023 Жамият
1160 0

Штат қисқариши натижасида ходимлар ишдан бўшатилганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ ходимлар ишда қолдирилади.

Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлганда қуйидагиларга афзаллик берилади:

— қарамоғида 2 ёки ундан кўп киши бўлган ходимларга;

— оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходим мавжуд бўлмаганларга;

— шу иш берувчида узоқ муддат иш стажига эга бўлганларга;

— малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ўқишни тамомлаган шахсларга;

— ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга;

— ногиронлиги бўлган шахсларга;

— 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;

— меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга;

— атом объектларидаги авариялар оқибатида зарар кўрган шахсларга.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер