Шовотда ҳарбий хизматчилар учун янги хизмат уйлари фойдаланишга топширилди
Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида чегарачилар ва уларнинг оила аъзолари учун барпо этилган янги хизмат уйлари тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов, нуронийлар, ҳарбийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Маросимда мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб турмуш шароитлари яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

— 20 та оила учун мўлжалланган ушбу янги турар жой биноси биз ҳарбийлар учун Конституция байрами арафасидаги катта совға бўлди, — дейди майор Аббос Музаффаров. — Хизмат хонадонлари кенг, шинам ва барча зарур шароитлар билан таъминланган. Бундай эътибор бизда Ватанимизнинг ҳар қарич тупроғини асраш, мамлакат тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасидаги масъулиятимизни янада оширади.
Янги хизмат уйларининг фойдаланишга топширилиши ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларнинг изчил давом этаётганини яна бир бор тасдиқлайди.
Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг