Шоштепа археологик ёдгорлиги сақлаб қолинади
Ижтимоий тармоқларда Шоштепа археологик ёдгорлигининг ҳозирги ҳолати кенг муҳокама қилинмоқда. Тошкентликлар унинг атрофидаги қурилиш ишлари сабаб ёдгорликка зиён етаётганидан ва у келажак авлодлар учун сақланмаслигидан хавотирларини баён этганлар. Бу ҳақида тадқиқотчи Рустам Ҳусанов тарихчи Маргарита Филановичнинг сўзларига таяниб ёзган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу тарихий мерос нафақат муносиб сақлаб қолиниши, балки лозим даражада қайта таъмирланишидан манфаатдор. Ҳозир мазкур ёдгорликни асраб-авайлаш бўйича лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда, қулаб тушган тепалик устини ёпиш ва объект атрофида сайёҳлик ҳудудини ташкил этиш режалаштирилган.
Ҳокимлик бу ҳақида кейинчалик атрофлича маълумот берилишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Шоштепа милоддан аввалги IX ва милодий XVI асрларга оид ёдгорлик бўлиб, Сергели тумани, Чоштепа кўчасида, Жўн канали бўйида жойлашган. Ва айни шу ёдгорликдан Тошкентнинг 2200 ёшини белгилашга имкон берадиган шаҳарча белгилари топилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг