Шўртан нефть-газ конларидан Шўртан газ-кимё мажмуаси ҳамда "Uzbekistan GTL" заводига 33 километр қўшимча қувур тортилди

11:34 13 Октябр 2022 Жамият
1129 0

Фото: Халқ сўзи

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида углеводородлар захираларини кўпайтириш, қурилмалар қувватини ошириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳалар доирасида Шўртан газ-кимё мажмуаси ҳамда "Uzbekistan GTL“ заводи учун Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоотидан қўшимча 33 километр масофани ташкил этувчи газ қувури тортилди. Бунинг аҳамияти шундаки, Шўртан газ-кимё мажмуасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтда ҳам ”Uzbekistan GTL" заводига керакли таркибдаги газни узатишда барқарорлик таъминланади.

Лойиҳанинг синов жараёнлари ўз ниҳоясига етиб, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда «Шўртан газ-кимё мажмуаси мутахассислари назоратида тозаланган ва қуритилган газнинг илк оқими янги тортилган қувурдан ”Uzbekistan GTL" заводига етказиб берилди.

 

Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер