Шўртан газ кимё мажмуасига ўрнатилган қуёш фотоэлектр станциялари қуввати оширилди
Шўртан газ кимё мажмуасида 2023-2024 йиллар давомида энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунга қадар мажмуага қарашли объектларда жами 430 кВт қувватга эга, маъмурий бошқарув биносида 50 кВт қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилган. Шунингдек, 81 дона ички ёритиш чироқларига замонавий ҳаракатланиш датчиклари ўрнатилди.
Бундан ташқари, мажмуадаги автотранспорт воситаларида газ ёқилғи турини ўзгартириш ва суюқ углеводородларни ташишда харажатларни қисқартириш эвазига автомобиль ёқилғисини тежаш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Ушбу тадбирлар доирасида йил охиригача 4 494,3 минг кВт соат электр энергияси, 20 074 Г кал иссиқлик энергияси, 25 568 м куб сув иқтисод қилиниши режалаштирилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг